"Ливерпуль" "Энфилд"да "Хаддерсфилд"га жавобсиз бешта гол урди. Шарҳ, статистика ва видео

Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Ливерпуль" – "Хаддерсфилд" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Энфилд”да кечган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 15-сониясидаёқ Наби Кейта меҳмонлар ҳимоядаги хатосидан сўнг мерсисайдларни олдинга олиб чиққан бўлса, 23-дақиқада Садио Мане жамоасининг иккинчи голини урди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари яна иккита гол уришга муваффақ бўлишди. 66-дақиқада Мане дублни расмийлаштирган бўлса, 83-дақиқада Салоҳ ҳам иккинчи голини урди.

Шу тариқа, “Ливерпуль” очколарини 91тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 36-тур

Ливерпуль – Хаддерсфилд 5:0 (3:0, 2:0)

Голлар
:1:0 – 1 Кейта, 2:0 – 23 Мане, 3:0 – 45 Салоҳ, 4:0 – 66 Мане, 5:0 – 83 Салоҳ.

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Ловрен, Александер-Арнолд (Гомес, 88), Кейта, Хендерсон, Вейналдум (Шакири, 73), Мане, Старриж (Окслейд-Чемберлен, 73), Салоҳ.

Хаддерсфилд – Лессль, Конголо, Смит, Дурм, Горенц-Станкович (Притчард, 81), Бакуна, Хогг, Мбенза (Качунга, 87), Шиндлер, Мунье (Леве, 65), Грант.

***

Учрашув статистикаси билан танишинг:

Ливерпуль статистикаси

***

Муҳаммад Салоҳнинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 3045
Англия чемпионати Ливерпуль Хаддерсфилд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ливерпуль” клуби Nike билан оламшумул битм имзолаши мумкин
21:30
Хосеп Гвардиола: Биз АПЛ чемпионлигига яқин келдик
21:12
Гвардиола: "Ливерпуль"дан ўтиб кетишимизни кутмаган эдим
06:33