Coca Cola Суперлига, 7-тур. “Пахтакор” — “Металлург” ўйини бошқа кунга кўчирилди

Биласиз, келаси ҳафта Coca Cola Суперлигада 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган икки клуб – “Пахтакор” ва “Локомотив” жамоалари мазкур тур доирасидаги ўз учрашувларини бошқалардан эртароқ 3 май, жума санасида ўтказиши лозим эди. Зеро 6 ҳамда 7 май кунлари ушбу икки клуб Осиё Чемпионлар лигасида ҳам майдонга тушади.

6 май куни ўз майдонида Эроннинг “Персеполис” жамоасини қабул қилувчи – “Пахтакор” клуби раҳбарияти CocaCola Суперлига 7-тур ўйинини 1 май санасига кўчиришни сўраб ПФЛга мурожаат қилди. Халқаро майдонда ўйин ўтказадиган клубнинг тайёргарлигига етарлича вақт бўлиши учун ПФЛ мазкур баҳсни 1 май санасига кўчириш сўровига ижобий жавоб берди.

Coca Cola Суперлига, 7-тур
1 май, чоршанба

18:30 ПАХТАКОР — МЕТАЛЛУРГ

3 май, жума

18:20 ҚЎҚОН-1912 — ЛОКОМОТИВ

4 май, шанба

17:30 НАВБАҲОР — СЎҒДИЁНА

19:45 БУХОРО — НАСАФ

5 май, якшанба

17:20 АНДИЖОН — ДИНАМО

17:30 АГМК — СУРХОН 

19:45 ҚИЗИЛҚУМ — БУНЁДКОР

Ўқилган: 915
Металлург Пахтакор ПФЛ фаолиятига доир Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун тарихи - 24 сентябрь
08:25
Александр Хомяков: Вазиятлар содир этишда устунликка эришдик
01:01
"Нефтчи": Стадионимизда таъмирлаш ишлари қизғин!
00:15