Андер Эррера "ПСЖ" билан келишиб олди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера ёзда "ПСЖ" клуби сафига ўтади.

29 ёшли футболчи мавсум якунига етгач эркин агентга айланади ва у парижликлар билан шартнома бўйича келишиб олган.

RMC Sport нашрининг маълумотига кўра, келишувнинг муддати борасидаги саволга аниқлик киритиш лозим. Келишув 4-5 йил муддатга имзоланиши кутилмоқда.

Бугун Эрреранинг собиқ клуби "Атлетик" таклиф билан мурожаат қилди, бироқ испанлар бироз кеч қолгани ва футболчи фаолиятини Парижда давом эттиришини билдирган.

Эррера "МЮ" клуби билан бешинчи мавсумни ўтказмоқда. Жорий мавсум ўйинчи 2 та гол ва 3 та голли узатмани премьер-лиганинг 20 та ўйинида амалга оширган.

Манчестер Юнайтед ПСЖ Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"ПСЖ" клуби пулсиз қолиши мумкин. Қатарлик сармоядорлар норози
11:46
Франция чемпионати. "Лион" 2-турда ҳам рақибини аяб ўтирмади
09:02
Неймар: Ўзимни жасур деб ҳисоблайман ва янги синовларни ёқтираман
05:10