Ўзбекистон Суперлигаси. Бугун 6-тур учрашувлари бошланади

Ўзбекистон миллий чемпионати - Coca Cola Суперлигасининг 6-тур учрашувларига бугун старт берилади. Футбол мухлислари эътиборига учта ўйин ҳавола этилади.

Жумладан, улардан бири Самарқандда - маҳаллий "Динамо" ва Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари ўртасида кечади. Имкониятлари тенг дея баҳоланаётган ўйинга қизиқиш анча юқори эканлигини матбуотдан ўқияпмиз.

Мазкур жамоалар шу кунгача Суперлига (олий лига) баҳсларида 46 марта ўзаро рўбарў келишган. Ушбу ўйинларда наманганликлар 25, “кўҳна шаҳарликлар” эса 13 марта зафар қучишган бўлса, 8та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 82-41, “Навбаҳор” фойдасига.

Қаршининг "Насаф" жамоаси Олмалиқнинг АГМК клубини кутиб олади. Бу баҳсда ҳам ғолиб номини айтиш қийин. Чунки иккиси ҳам ғалаба учун максимал тарзда ҳаракат қилади. Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 24 бор куч синашишган. Натижалар "Насаф"нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 12 учрашувда “Насаф”, 3 ўйинда эса “АГМК” ғалабага эришган. 9 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати 36:21га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сафарда "Бухоро" меҳмони бўлади. Вадим Абрамов шогирдлари Бухородан уч очко билан қайтишни режалаштирган. Мезбонлар бунга кўнишадими? 

Бу йилги Суперлига учрашувларини ўзига хос тарзда ўтаётганини инобатга олсак, гранд жамоаларнинг очко олишлари осон бўлмаслигини кўрамиз. Учрашувда бухороликлар тўлиқ кўк либосларда ҳаракат қилишади. Тошкентлик футболчилар эса тўлиқ оқ рангдаги спорт формаларида майдонга чиқишади.   

Фото манбаси: http://fcnasaf.uz


Ушбу тур анонси билан танишинг:

суперлига анонс

Ўқилган: 1861
АГМК Бунёдкор Бухоро Динамо Самарқанд Навбаҳор Насаф Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Интер" клуби топ-клублар қизиқиши туфайли Барелленинг маошини оширишга тайёр
16:20
“Барселона” клуби “Наполи” енгди ва чорак финалга чиқди. “Бавария” ҳам кейинги босқичда
02:39
Гризмман Франция терма жамоасида қаторасига иккинчи ўйинда пенальтидан гол ура олмади
17:34