Италия Кубоги. Иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлди

Италия Кубоги ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Аталанта” – “Фиорентина” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Адзурри д′Италия” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ флоренцияликлар Луис Муриэлнинг голидан сўнг олдинга ўтиб олишди. Бироқ орадан кўп ўтмай Йосип Иличич пенальтини аниқ бажариб мувозанатни тиклаган бўлса, 69-дақиқада Алехандро Гомес бергамоликларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра “Аталанта” Кубок финалига йўл олди ва у ерда “Лацио” билан куч синашади.

А Серия
½ финал, жавоб баҳси

Аталанта – Фиорентина 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар
: 0:1 – 3 Муриэль, 1:1 – 14, пенальти Иличич, 2:1 – 69 Гомес.

Аталанта – Голлини, Госенс (Пессина, 90), Паломино, Гимшити, Масьелло, Иличич (Манчини, 85), Фройлер (Пашалич, 58), Гомес, де Рон, Кастань, Сапата.

Фиорентина – Лафон, Чеккерини, Миленкович, Бираги, Пеццелья, Жерсон (Дабо, 65), Бенасси (Симеоне, 79), Кьеза, Верету, Миральяс (Фернандеш, 88), Муриэль.

Огоҳлантиришлар: Чеккерини (16), Пеццелья (72), Госенс (73), Миральяс (80).

Илк ўйин: 3:3.

Аталанта Италия Кубоги Лацио Фиорентина
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Лацио" сафарда "Милан"ни таслим этиб, Италия Кубоги финалига йўл олди
02:14
Месси Испания Кубогида рекорд қайд этди
18:55
Италия Кубоги. "Милан" – "Лацио": Таркиблар!
22:58