Равшан Эрматов Одил Аҳмедов жамоасининг ОЧЛдан ўрин олган ўйинини бошқаради
Ўзбекистонлик бир қатор ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувларда ишлаш учун таклифлар олишди.
 
Жумладан, ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси ўз майдонида БААнинг "Ал-Айн" клубини қабул қилади. Мазкур ўйинни Валентин Коваленко бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенк ва Темур Гайнуллин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам ҳам Ўзбекистондан - Азиз Асимов.  "Ал-Ҳилол" - "Ал-Айн учрашуви 6 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
 
7 май куни Япониянинг "Кавасаки Фронтале" жамоаси Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубини қабул қилади. Бу учрашувни Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Шерзод Қосимов.
 
Шу куни Тайландда бўлиб ўтадиган "Бурирам Юнайтед" - "Урава Ред Даймондс" (Япония) учрашувида эса бош ҳакам сифатида Ильгиз Танташев ишлайди. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдиновлар ёрдам беришади.
Ўқилган: 2555
Осиё Чемпионлар лигаси Равшан Эрматов Шанхай СИПГ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналдо: ЖЧ-2002 финали олдидан ухламаганман, Париждаги финал такрорланишидан қўрққандим
21:39
Евро-2024 саралаши, 2-тур. Шотландия – Испания 2:0
08:47
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Бугун "Ливерпуль" – "Атлетико" ҳамда "ПСЖ" – "Боруссия" Д ўйинлари бўлади
14:49