АПЛ. Мавсум рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Профессионал футбол ассоциацияси (PFA) АПЛ ушбу мавсумидаги рамзий терма жамоани эълон қилди.

Улар билан танишинг:

Дарвозабон: Эдерсон Мораес («Манчестер Сити»).

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнолд, Эндрю Робертсон, Виргил ван Дейк (барчаси – «Ливерпуль»), Эмерик Лапорт («Манчестер Сити»).

Ярим ҳимоячилар: Фернандиньо, Бернарду Силва (иккиси – «Манчестер Сити»), Поль Погба («Манчестер Юнайтед»).

Ҳужумчилар: Рахим Стерлинг, Серхио Агуэро (иккиси – «Манчестер Сити»), Садьо Мане («Ливерпуль»).

Тарихда биринчи марта рамзий терма жамоадан фақат учта клуб аъзолари ўрин олишди. Овоз бериш жараёни PFAга аъзо лига футболчилари орасида ўтказилган.

Англия чемпионати Йилнинг энг яхшилари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Погба “МЮ”да юбилей учрашувини ўтказди
02:21
Микель Артета: Бирданига ҳаммасини ўзгартиролмайман
12:07
Ўзил: Келажакда нима бўлишини билмайман
06:54