Эмери “Арсенал”нинг мағлубиятига изоҳ берди

“Арсенал” бош мураббийи Унаи Эмери АПЛнинг 31-тури доирасида қолдирилган учрашувда “Вулверхэмптон” (1:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз ўйиндан аввал бу беллашув қийин бўлишини билгандик. Чунки, “Вулверхэмптон” жамоаси бутун мавсум мобайнида ўзини яхши кўрсатиб келаётганди. Улар ҳимояда жуда ишончли ўйнамоқда, ҳужум чизиғида жуда тезкор ижрочилари бор.

“Арсенал” дастлабки 25 дақиқада яхши ўйнади, тўпга рақибга қараганда, кўпроқ эгалик қилди. Афсуски, гол уриш учун вазиятларимиз кам бўлди. Иккинчи бўлимда гол урдик. Ҳозир хафа бўлишимиз мумкин, аммо, мавсум 38та ўйиндан иборатлигини унутмайлик. Айни вақтда оптимист бўлишимиз керак. “Арсенал” мавсумни кучли тўртликда якунлаши мумкин”, - деган Эмери сўзларидан келтирмоқда BBC.

Ўқилган: 2186
Англия чемпионати Арсенал Унаи Эмери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Арсенал" ўзида "Брайтон" билан дуранг ўйнади ва ЕЧЛ йўлланмаси учун имкониятни деярли йўқотди
22:37
Юрген Клопп: Биз кейинги мавсум ҳақида эмас ҳозиргиси ҳақида ўйлаяпмиз. Олдинда бизни кўп нарса кутмоқда
11:17
"Манчестер Юнайтед" – "Уотфорд" 2:1. Шарҳ, статистика ва видео
21:54