"Динамо" стадионидаги ҳолат бартараф этилди, "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви Самарқандда ўтади

Бир неча куни давомида ёғаётган тинимсиз ёмғир оқибатида 24 апрель, чоршанба куни эрталаб Самарқанддаги "Динамо" стадиони майдони сув билан тўлди. Бу борада қатор ОАВлари хабар эълон қилди.

23-24 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида тинимсиз ёққан кучли ёмғир туфайли ва "Динамо" ўйингоҳи шаҳар сатҳидан нисбатан пастроқда эканлиги боис, катта сув оқими стадион ичига кирди ва ўйингоҳ дренаж тизими бундай босимдаги сувни бир вақтнинг ўзида тортолмади.

Аммо ёмғир тингач, ўйингоҳ дренаж тизими ҳамда олиб борилган ишлар натижасида соат 14:00гача фавқулотда ҳолат тўлиқ бартараф этилди, ўйингоҳ ҳолати борасида ПФЛга тушунтириш берилди.

Суперлига 6-тури доирасидаги 26 апрель жума кунги “Динамо” – “Навбаҳор” учрашувига қадар стадион майдони ҳолати, айни дамдаги ҳолатдан янада кўркам кўринишга келади.

"Динамо" ПФК матбуот хизмати.

Динамо Самарқанд Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
"Локомотив" Бабаян қўл остидаги дастлабки ўйинда ғалаба қозонди
20:11