Пеп Гвардиола: Мен ўйинчиларга айтдим - эртага матбуотни ўқиманг

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"га (2:0) қарши кечган дербидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз "Олд Траффорд"да даҳшатли босим остида қолишимизни билардик. Маркус Рэшфорд ва Жесси Лингардларнинг тинмай чопишига унча-мунча жамоа тура олмайди. Мен футболчиларимга нима қилиб бўлса ҳам ғалабага ўйнаш кераклигини айтгандим.

Энди олдимизда "Бёрнли"га қарши ўйин турибди. Хотиржамликни сақлаб қолишмиз керак. Биз ҳали чемпион бўлганимиз йўқ. Учта мисли кўрилмаган ўйин турибди олдимизда. Бу ҳам етмагандек "Ливерпуль" таъқиб қиляпти. Улар катта ҳажмли ишларни амалга оширишмоқда.

Мен ўйинчиларга айтдим: эртага матбуотни ўқиманг, ТВ кўрманг. Шунчаки дам олинг, ухлаб уйқуга тўйинг ва "Бёрнли"га кетамиз.

Икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эди, аммо ғолиб битта бўлади", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 2344
Англия чемпионати Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛ. "Челси" – "Шеффилд Юнайтед" ва бошқа ўйинлар бошланғич таркиблари
18:15
АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум қилинди
05:08
"Вест Хэм" АПЛ да қолса "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олади
15:45