"Бавария" Германия Кубоги финалига йўл олди

Германия Кубоги ярим финалидан ўрин олган "Вердер" – "Бавария" учрашуви ўз якунига етди. “Везерштадион”да кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Роберт Левандовски мюнхенликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 63-дақиқада Томас Мюллер фарқни оширди.

Бироқ орадан кўп ўтмай мезбонлар 70 сония ичида иккита гол уриб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. 80-дақиқада майдон эгалари дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Левандовски аниқ бажариб, жамоасини финалга олиб чиқди.

Шу тариқа, “Бавария” ҳал қилувчи ўйинда “РБ Лейпциг” билан куч синашади.

Германия Кубоги, ярим финал

Вердер – Бавария 2:3 (0:1, 2:2)

Голлар
: 0:1 – 36 Левандовски, 0:2 – 63 Мюллер, 1:2 – 74 Осако, 2:2 – 75 Рашица, 2:3 – 80, пенальти Левандовски.

Вердер – Павленка, Велькович, Аугустинссон (Харник, 81), Гебре Селассие, Мойсандер, Эггештайн, Мевальд (Писарро, 65), Рашица, Классен (Эггештайн, 89), Осако, Крузе.

Бавария – Ульрайх, Боатенг, Алаба, Киммих, Хуммельс, Гнабри (Горетцка, 58), Мартинес, Алькантара (Хамес, 76), Коман, Мюллер (Рафинья, 89), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Классен (25), Хуммельс (26), Крузе (84), Хамес (84), Левандовски (90).

***

Левандовскининг биринчи голини томоша қилинг:

Ўқилган: 860
Бавария Германия Кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади
12:05
ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Тошкентга етиб келди
07:48
Эртага Coca Cola Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилади
13:56