"Лацио" сафарда "Милан"ни таслим этиб, Италия Кубоги финалига йўл олди

Италия Кубоги ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Милан" – "Лацио" учрашуви ўз якунига етди. “Сан-Сиро” стадионида бўлиб ўтган баҳсда римликлар ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги ягона гол 58-дақиқада урилди: меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди, Чиро Иммобиле тезликда ҳимоячиларини ортда қолдириб Хоакин Корреани дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, ўз навбатида Корреа Пепе Рейнанинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб дарвозани ишғол қилди.

Қолган вақтда дарвозалар даҳлсиз қолди ва римликлар мазкур ғалабадан сўнг финалга йўл олишди. “Лацио” финалда “Аталанта” – “Фиорентина” учрашуви ғолиби билан куч синашади.  

Италия Кубоги
½ финал, жавоб баҳси

Милан – Лацио 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 58 Корреа.

Милан – Рейна, Кальдара (Кутроне, 65), Романьоли, Калабрия (Конти, 40), Мусаккьо, Бакайоко, Лаксальт, Кастильехо (Чалханоглу, 57), Кессиэ, Сусо, Пионтек.

Лацио – Стракоша, Луис Фелипе, Ачерби, Баштуш, Ромуло, Луис Альберто (Бадель, 85), Лулич, Корреа (Кайседо, 75), Милинкович-Савич (Пароло, 15), Лейва, Иммобиле.

Огоҳлантиришлар: Луис Фелипе (37), Мусаккьо (70), Кайседо (78), Бакайоко (79).

 
Илк ўйин: 0:0.

***

Ўйин тақдирини ҳал қилган голни томоша қилинг:

Италия Кубоги Лацио Милан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Италия Кубоги. Иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлди
05:51
“Лацио” Италия Кубогини қўлга киритди
02:12
Италия Кубоги. "Милан" – "Лацио": Таркиблар!
22:58