![](/media/article-img/2019/04/24/nod9227.jpg)
Бугун А Про-лигасида 4-тур учрашувлари якунланди.
Қиргулида “Нефтчи” жамоаси “Ифтихор”га қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Исломбек Каримовнинг 83-дақиқада киритган голи “Нефтчи”га уч очко келтирди.
“Машъал” эса сафарда “Истиқлол” билан беллашди. Дастлаб “газчилар” ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада мезбонлар сафида 41 ёшли Анвар Бердиев пенальтидан мувозанатни тиклади. Шу тариқа баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Про лига А, 4-тур
“Нефтчи” – “Ифтихор” – 1:0
Гол: Исломбек Каримов (83)
“Оқ-тепа” – “Хоразм” – 2:0
Голлар: Орифхўжа Абдухолиқов (77), Шерзод Қодиров (87)
“Истиқлол” – “Машъал” – 1:1
Голлар: Анвар Бердиев (87, пен) – Элбек Отақулов (68)
“Шўртан” – “Шердор” – 1:0
Гол: Шерзод Темиров (63)
Фото: t.me/uzpfl