
ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилишича, Ғузорнинг “Шўртан” клубидан 3 очко олиб ташланиши мумкин.
Ғузорликлар бир неча йиллардан буён футболчи ва мураббийлар билан тузилган шартномадаги пулларни бермаганлиги юзасидан ФИФА ва ПФЛ томонидан огоҳлантирилади. “Шўртан” ушбу қарздорликни узиш юзасидан берган муддати давомида ҳам бу ишларни ҳал қила олмаган кўринади.
Айни вақтда “Шўртан” А Про-лига иштирок этмоқда.