
Ўзбекистон Суперлигасининг 6-турида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади.
Мазкур ўйин 26 апрель куни соат 17:30да бошланади ва ушбу ўйинни “Спорт” телеканали орқали жонли тарзда кўрсатилади. “Навбаҳор” клубининг телеграмм канали хабар беришича, мазкур баҳсни таниқли шархловчи Хайрулла Ҳамидов шархлайди. Манбада келтирилишича, Ҳамидов “Навбаҳор” жамоаси иштирокидаги кўплаб ўйинларни шархлаганда, “лочинлар”нинг қўли баланд келган экан.