Coca Cola Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди

Хабарингиз бор, 26-27 апрель кунлари Coca  Cola  Суперлигада 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Мазкур тур доирасида 26 апрель, жума куни “Динамо” ўз майдонида “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. 

Сўнгги кунларда юртимиз бўйлаб ёмғир тез-тез ёғаётгани барчага маълум. Кеча кун бўйи ёмғир ёққани сабаб Самарқанддаги “Динамо” стадионида сув тўплангани ва ўйин бошқа санага кўчиши мумкинлиги борасида ОАВда хабарлар тарқалди.

“Динамо” клуби мазкур ҳолат юзасидан стадионни сувдан тозалаш ишлари олиб борилгани ва стадион 6-тур ўйинини ўзида қабул қилишга тайёр эканини маълум қилди.

“Динамо” — “Навбаҳор” учрашуви аввалдан белгиланганидек 26 апрель куни соат 17:30да бўлиб ўтади. 

Шунингдек, мазкур тур доирасидаги “Сурхон” — “Андижон” учрашуви эса Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг мамлакат раҳбариятининг эҳтимолий ташрифи муносабати билан ўйинни бошқа санага кўчириш бўйича сўровига асосан 27 апрель кунидан 29 апрель санасига кўчирилди. 

Мазкур баҳс 29 апрель куни соат 17:30да бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1217
ПФЛ фаолиятига доир Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақалари "8 финал формати"да Лиссабонда тугатиб қўйилади
19:10
Европа Лигаси, 5-тур. "Арсенал" ютқазди, "Астана"нинг ажойиб ғалабаси ва бошқа натижалар
07:42
Стерлинг Зиданнинг 3 марта ЕЧЛни ютиши ҳақида: Бу омад эмас, унда ғалабани ҳис қилиш туйғуси бор
19:17