Жан-Пьер Папен: "ПСЖ" клубининг асосий қуроли Неймар эмас, балки Мбаппе ҳисобланади

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жан-Пьер Папен жорий мавсум лига 1 чемпионатида 30 та гол урган Мбаппенинг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мбаппе – аслида "ПСЖ" клубининг асосий қуроли саналади. Неймар эмас, айнан Килиан. Неймар галактико бўлса ҳам, "ПСЖ"нинг асосий юлдузи Мбаппе. Икки йил ичида Неймар қандайдир зўр ишлар қилди, бироқ Мбаппе доимо юқори савияда ўйин кўрсатди.

У барча жабҳаларда ўсишга эришмоқда. Бу ерда кўп гапиришни ҳам фойдаси йўқ. Ўзига хос футболчи десак бўлади. Мен унинг нима сабабдан қанотда ўйнашини ҳеч ҳам тушунмайман. У тезкор, рақибни тез алдайди, бунга шубҳа йўқ. Килиан ўнгдан ҳам чапдан ҳам ҳужум қилиши мумкин, унинг айнан бир жойи йўқ.

У бош билан ўйнай олмайди. Мен ҳам бу борада унчалик кучли эмас эдим, лекин керак пайтда тўғри уришни билиш керак. Менимча у машғулотларда умуман бош билан ишлашга эътибор қаратмайди. Шу билан бирга чап оёғида ҳам кўп гол урмаяпти. Унга шу керакми? Ўнг оёқда 50 тадан гол урсанг, керак эмас. Иккита ўртача бўлганидан кўра, битта яхши оёқ бўлгани яхши", - дейди Папен.

Килиан Мбаппе Неймар ПСЖ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“ПСЖ” футболчиси Бундеслигага қайтиб кетиши мумкин
19:34
Мбаппедан Бенземагача ёхуд Францияда мавсум лауреатлари аниқланди
10:31
"ПСЖ"нинг 2 футболчиси "Брест"га қарши ўйнамайди
12:38