Милнер: Умримда биринчи марта “МЮ”га мухлислик қиламан

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Манчестер дербиси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– “МЮ”га мухлислик қиласизми?

– Умримда биринчи марта. Аммо ўйинни кўрмайман. Бу вақтини бекорга ўтказиш бўлади. Балки, телефонимни бир неча соатга ўчириб қўйиб, кейинчалик натижани кўриб оларман. Нима билан шуғулланишимни билмайман. Балки, кечки овқатга борарман.

“МЮ”га қарши ўйиндан кейин “Сити”да яна учта ўйин қолади. Одамларнинг ўйлашича, “МЮ” – улар учун чорлов, аммо бу ягона чорлов эмас. АПЛдаги ҳеч бир ўйин осон ўтмайди.

“КПР” билан ўйинни (3:2, Милнер “Сити” сафида АПЛнинг сўнгги турида чемпионликни қўлга киритганди) эсга олиб айтадиган бўлсак, соврин учун кураш осон бўлмайди”, – дейди Милнер

Ўқилган: 2418
Ливерпуль Манчестер Сити Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Юрген Клопп: Катта эҳтимолга кўра, Алиссон "МЮ"га қарши ўйинга тайёр бўлади
05:01
Оле-Гуннар Сульшер: Мен ҳамма қарорларим "МЮ" фойдасига қаратилган. Асосийси – бу натижа
10:01
Фрэнк Лэмпард: АПЛ тиғизламоқда. "Челси" керак бўлмаган пайтда ҳам очколар йўқотди
07:40