«Милан» сафарда «Кьево»ни таслим этди

Италия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Кьево» – «Милан» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Марк Антонио Бентегоди» стадионида бўлиб ўтган ўйин меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.


Учрашувнинг 31-дақиқасида Лукас Биглия миланликларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўн дақиқа ўтиб Перпарим Хетемай мувозанатни тиклади.


Иккинчи бўлим дебютида Кшиштоф Пёнтек томонидан киритилган тўп меҳмонларга ғалаба олиб келди.


Шу тариқа, Женнаро Гаттузо шогирдлари очколарини 51тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринга мустахкам ўрнашиб олишди.


А Серия, 27-тур


Кьево – Милан 1:2 (1:1, 0:1)


Голлар: 0:1 – 31 Биглия, 1:1 – 41 Хетемай, 1:2 – 57 Пионтек.


Кьево – Соррентино, Депаоли, Бани (Пуччарелли, 88), Андреолли, Барба, Диуссе (Кийине, 77), Лерис, Хетемай, Джаккерини, Меджорини (Джорджевич, 77), Стемпиньски.


Милан – Доннарумма, Конти (Калабрия, 64), Мусаккьо, Романьоли, Лаксальт, Кессиэ, Биглия, Лукас Пакета (Чалханоглу, 54), Сусо (Борини, 84), Пионтек, Кастильехо.


Огоҳлантиришлар: Конти (52), Джаккерини (59), Соррентино (71), Хетемай (90).

Италия чемпионати Милан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Конте “Рома”да иш бошлаши мумкин
10:43
“Рома” Римда “Ювентус”га имкон қолдирмади
01:31
Гвардиола ёздан “Ювентус”да иш бошлайди?
19:15