
“Челси”нинг 21 ёшли вингери Каллум Хадсон-Одои АПЛнинг 35-тури доирасида “Бёрнли”га қарши кечган учрашувда жароҳат олди.
Натижада, футболчи 41-дақиқада ўз ўрнини Педрога бўшатиб берган эди. Футболчи ўзининг Твиттердаги расмий саҳифасида маълум қилишича, унинг жароҳати кутилганидан ҳам жиддий бўлиб чиқди. Эндиликда футболчи жорий мавсумда “Челси”га бошқа ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, Хадсон-Одои ушбу мавсумда “Челси” сафида 29та учрашувда майдонга тушган ва 6 бор гол киритишга эришди.