Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор" ёшларига қарши назорат ўйини ўтказди
Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтилганди. Терма жамоа аъзолари "Чиғатой" спорт базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда. Йиғин давомида мураббийлар штаби терма жамоага номзод бир қатор футболчиларни синовдан ўтказиб олишяпти. Шу билан бирга футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилаш борасида ҳам иш олиб борилмоқда.
 
Йиғин доирасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Насаф", "Локомотив, "Спартак" ёшларига қарши назорат ўйинлари ўтказди. Бугун эса Азамат Абдураимов шогирдлари "Пахтакор" ёшлари билан куч синашишди. Ўйин 2:1 ҳисобида "Пахтакор" фойдасига ҳал бўлди. Ўйин давомида мураббийлар штаби бир қатор тактик схемаларни синовдан ўтказиб олишди.
 
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги йиғин 24 апрелга қадар давом этади.
Ўқилган: 1755
Назорат учрашуви Пахтакор Ўзбекистон U-16 термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Андрей Канчельскис: Сен урмасанг, сенга уришади
00:22
Аёллар Суперлигаси: 12-тур учрашувлари старт олди
13:22
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан яна машғулотларни бошлайди
15:45