Суперлига 5-тури якунлари. Энг кўп мухлис кимда?

18-21 апрель кунлари Coca Cola Cуперлигасида 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Республикамизнинг 7та стадионида ўтказилган учрашувларда жами стадиондан туриб 51 251 нафар мухлис ташриф буюрди.

Бу эса ўртача ҳар бир ўйинга 7321 нафар мухлис келди дегани.

Энг кам мухлис келган учрашув АГМК - "Бунёдкор" (0:1) учрашувида кузатилди. Олмалиқ шаҳрига мазкур баҳсни кузатиш учун 1420 нафар мухлис келгани қайд этилган. Бу эса турнинг энг кам мухлис келган баҳси бўлди.

Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионига "Андижон" ва "Насаф" (3:1) учрашуви кузатиш учун эса 16856 нафар мухлис ташрифи кузатилди. Қолаверса, мазкур баҳс "Андижон"нинг жорий мавсумдаги илк уй баҳси бўлди.

Қуйида қолган стадионлардаги мухлислар ташрифи билан танишингиз мумкин.

"Бухоро" - "Локомотив" (0:2). 13256 нафар мухлис

"Пахтакор" - "Динамо" (2:0). 7846 нафар мухлис

"Навбаҳор" - "Сурхон" (3:0). 7122 нафар мухлис

"Қизилқум" - "Қўқон-1912" (0:1). 2670 нафар мухлис

"Сўғдиёна" - "Металлург" (2:1). 2081 нафар мухлис

Фото: t.me/buxoropfc

Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
16:54
Суперлига 9-тур якунлари. Ҳакамлар томонидан нечта сариқ карточка кўрсатилди?
21:37
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05