
Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Челси" – "Бёрнли" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Стэмфорд Бридж”да бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида меҳмонлар Хендрикнинг ажойиб зарбасидан сўнг олдинга ўтиб олишди. Бироқ 12-дақиқада Нголо Канте мувозанатни тиклашга эришди. Орадан икки дақиқа ўтиб Гонсало Игуаин лондонликларни олдинга олиб чиқди.
24-дақиқада Эшли Барнс ҳисобни тенглаштирди ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Шу тариқа, “Челси” очколарини 67тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилди. “Бёрнли” (40) 15-поғонада бормоқда.
АПЛ, 35-тур
Челси – Бёрнли 2:2 (2:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 8 Хендрик, 1:1 – 12 Канте, 2:1 – 14 Игуаин, 2:2 – 24 Барнс.
Челси – Аррисабалага, Эмерсон, Давид Луиз, Аспиликуэта, Кристенсен, Лофтус-Чик, Канте (Ковачич, 46), Хадсон-Одои (Педро, 41), Жоржиньо, Азар, Игуаин (Жиру, 77).
Бёрнли – Хитон, Тарковски, Ми, Лоутон, Тэйлор, Хендрик, Вествуд, Корк, Вуд, Барнс, Макнил.
Огоҳлантиришлар: Хитон (32), Педро (90), Ковачич (90).
***
Кантенинг голини томоша қилинг: