"Наполи" ўз майдонида "Аталанта"га ютқазиб қўйди

Италия А Сериясининг 33-туридан ўрин олган "Наполи" - "Аталанта" учрашуви якунланди.

Кутилмаганда "Наполи" ўз майдонида ўйнагани қарамасдан "Аталанта"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Дастлаб Дрис Мертенс мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинчалик "Аталанта" ҳужумчиси Дуван Сапата мувозанатни тиклади. Пашалич эса 80-дақиқада "Аталанта"га ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, бергамоликлар очколарини 56тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалининг 5-поғонасига кўтарилиб олишди. "Наполи" (67) иккинч ўринда бормоқда.

А Серия, 33-тур

"Наполи" — "Аталанта" - 1:2

Голлар: Мертенс, 28 — Сапата, 69, Пашалич, 80.

"Наполи": Оспина— Малькюи, Кирикеш (Луперто, 13), Кулибали, Хисай — Кальехон, Аллан, Фабиан Руис, Зьелински (Верди, 81) — Милик (Юнес, 77), Мертенс.

"Аталанта": Голлини — Джимсити, Манчини (Паломино, 46), Мазьелло — Хатебур (Госенс, 76), Фрелер (Иличич, 54), де Роон, Кастань — Пашалич, Гомес — Сапата.

Огоҳлантиришлар: Хисай, Кулибали, Руис — Манчини.

Аталанта Италия чемпионати Наполи
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Рома” Заньолога ўринбосар изламоқда
01:20
Роналду машғулотларга қайтди
09:14
"Милан" футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин
02:03