"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео!

Осиё Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Ал Иттиҳод" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

ОЛЧ, 4-тур

"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1 (1:1, 0:0)
22 апрель, 18:00, "Локомотив"

Голлар: 0:1 - 12 Ромариньо, 1:1 - 36 Абдухолиқов.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Давронбек Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Йован Жокич, Жамшид Искандеров (Игорь Йелич, 78), Диёржон Туропов, Арсланмурод Аманов (Ҳусниддин Ғофуров, 61), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Раевац, 85).
Захира: Маъмур Икромов, Авазбек Ўлмасалиев, Азизбек Омонов, Азиз Хайдаров.

“Ал Иттиҳод”: Фавоз Ал Қорний, Абдуллоҳ Ал Умар, Ёсин Умар Барновий, Метью Юрман, Холид Ал Самирий, Фаҳад Ал Муваллад, Ромариньо, Аҳмед Асирий, Носсир Аш Шамроний (Карлос Вилланувева, 58), Секу Саногу, Абдулазиз Ал Биши.

Огоҳлантиришлар: Ал Муваллад (45+2), Жокич (55), Саного (83).

Четлатиш: Тўхтахўжаев (75).

***

Учрашув статистикаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумин:

***

90+4'. Ўйин якунланди

90+4'. Бурчак зарбасини ижро этдик, бироқ бу самара бермади

90+2'. Рақибларнинг хавфли кўриниш олган ҳужумлари ҳимоячиларимиз томонидан бартараф этилди

90+1'. ЗАРБААААА! Ғофуровнинг зарбасини дарвозабон бартараф эта олди

90'. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

89'. Жарима майдони чизиғи ёнида жарима зарбаси ишлаб олдик

88'. "Иттиҳод"нинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ зарба билан якун топди

85'. "Локо"да сўнгги ўзгариш: Абдуҳолиқов ўрнига Райевац тушди

83'. Саного Мирзаевга тирсаги билан зарба берди ва сариқ карточка олди

81'. Четлатишдан сўнг устунлик рақибларга ўтди

78'. "Локо"да ўзгариш: Искандаров ўрнига Йелич тушди

77'. Жаримадан йўланган зарбани Илёсов қайтариб қолди

75'. Тўхтахўжаев бирга-бир чиқиб кетаётган Ал Мувалладни тўхтатиб қолди ва тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди

74'. Зарбааа! Фаҳаднинг узатмасидан сўнг Ромариньо дарвозамиз томон кучл изарба берди, зарба йўлига Хошимов тўғаноқ бўлиб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди

69'. Рақиблар иккита хавфли ҳужумни ташкил қилишди, уларнинг иккисини ҳам Илёсов бартараф этди

63'. ЗАРБАААААА! Жокич жарима майдони ичида кучли зарба йўллади, бироқ рақиб посбони уни қайтаришга эришди

62'. Ал Биши қулай имкониятга чиқиб борди, бироқ унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтариб қолди

61'. "Локо"да дастлабки ўзгариш: Аманов ўрнига Ғофуров тушди

60'. Бурчак зарбасидан сўнг тўпни ҳимоячилар бартараф этишди, қайтган тўпга Мирзаев ноаниқ зарба берди

58'. Рақибларда ўзгариш: Аш Шамроний ўрнига Карлос Вилланувева тушди

55'. Жокич рақиб қаршиҳ ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка олди

54'. Аш Шамроний осонлик билан жарима майдонимизга кириб борди, бироқ ҳимоячиларимиз бир амаллаб тўпни қайтаришди

53'. Хавфли вазият! Искандаров жарима майдони ташқарисидан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди

50'. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари кутилмаганда рақибларнинг фаоллигида бошланди

47'. Ал Муваллад жарима майдонимиз ичида тўпни қабул қилиб олиб кучли зарба берди, бироқ унга аниқлик етишмади

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+3'. Биринчи бўлим якунланди

45+2'. Ал Мувалладга майдон марказидаги қўполлиги учун кечктирилган сариқ карточка берилди

45'. Ал Мувалладнинг жаримадан узатмасидан сўнг рақиблар ҳужумчиси тўпга зарба берди, аммо Илёсов ўз ўрнида

42'. Вакилларимизнинг тезкор қарши ҳужуми Искандаровнинг зарбаси билан якунланди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб қайтди

40'. ЗАРБААААА! Искандаров ажойиб пасиб билан Абдуҳолиқовни жуда қулай имкониятга олиб чиқди, бироқ Темурхўжа тўпни юқорига тепиб юборди

36'. ГОООООООООООООООООООООЛ! Искандаров жарима зарбасидан тўпини жарима майдонига ташлаб берди, у ерда Абдуҳолиқов яқин маосфадан дарвозани ишғол қилди

33'. Амановнинг боши билан йўллаган кучсиз зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз эгаллаб олди

30'. Ал Муваллад яна жарима майдонимизга ёриб кирди, бироқ унинг зарбасига ҳимоячиларимиз тўғаноқ бўлишди. Бурчакдан киритилган тўпдан кейин ҳам хавфли вазият юзага келди, Мирзаев жамоамизни голдан қутқариб қолди

27'. ЗАРБАААА! Аманов рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда зарба берди, бироқ тўп озгина ноаниқ кетди

23'. Илёсоооооов! Ал Муваллад дарвозабонимиз билан бирга-бир вазият чиқиб борди, бироқ унинг зарбасини Жавоҳир қайтариб қолди

22'. Рақибларнинг хавфли қарши ҳужуми ҳужумдаги фол туфайли тўхтади

20'. Хавфли вазият! Аманов ўнг қанотдан тезлик олиб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ унинг узатмасига Темурхўжа етиб келолмади

15'. Искандаров бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, бироқ бу узатмани ҳам рақиблар қийинчиликсиз бартараф этишди

12'. Гол! Ромариньо бурчакдан узатилган тўпга яқин масофадан зарба бериб ҳисобни очди. Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг рақибларнинг илк хавфли ҳужуми голга айланди

11'. Рақиблардан хавфли ҳужум! Ал Биши жарима майдонига ёриб кирди, бироқ унинг зарбаси Исмоловга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

10'. Амановнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

9'. Искандаровнинг узатмасидан сўнг Абдуҳолиқов қулай вазиятга чиқиб борганди, бироқ тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди

7'. "Локо"нинг ўнг қаноти жуда фаол ўйнамоқда

5'. Туропов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, жарима майдонидан қайтган тўпга Жокич зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

3'. Зотеев чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига узатмани амалга оширди, бироқ уни ҳимоячилар қайтариб юборишди

1'. Вакилларимиз дастлабки сонияларданоқ ҳужумга ташланишди

1'. Учрашув бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

*****

Ромариньонинг 12-дақиқадаги голини томоша қилинг!

Локомотив Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё Чемпионлар лигасининг ғарбий минтақасида 1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари якунланди
11:07
“Ас Садд” плей-офф масаласини ҳал қилди, “Персеполис” эса гуруҳда қолиб кетди
02:21
"Ал Иттиҳод" - "Локомотив" баҳсини таиландлик ҳакамлар бошқаради
12:32