Бенжамин Павар: “Бавария” мени Аргентинага урган голим учун сотиб олгани йўқ

Ёзда “Бавария” сафига бориб қўшиладиган “Штутгарт” клуби ҳимоячиси Бенжамин Павар трансфер ҳақида гапириб ўтди.

“Ўзимни яхши ҳис этмоқдаман. Мана эндигина жаҳон чемпиони бўлганимни сезяпман. Мен буни одатий қабул қиламан ва ўзлигимча қоламан”.

Рақиб жарима майдони ёнида тўпни қабул қилганида мухлисларнинг реакцияси ҳақида

“Умид қиланмаки, яна бир бор ўшандай гол ураман [ЖЧ-2018да Аргентина дарвозасига урилган гол каби]. Ҳар сафар тўпни қабул қилганимда мен мухлисларнинг реакциясини эшитаман ва менда шундай ўйлар пайдо бўлади.

Аммо эсдан чиқармаслик керак, “Бавария” мени ўша зарба учун эмас, балки, Бундеслиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлганим учун сотиб олди.

Мен ҳимоядаги ўйин ва техника борасида ҳам яхшимас. “Бавария”га йўқ деб бўлмайди”, – дейди Павар.

Ўқилган: 2028
Бавария Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар Леонардога фақатгина "Барса"га ўтмоқчи эканлигини айтди
09:16
"Ман Сити" ва "Лион" 1/4 финал доирасида 15 август куни тўқнаш келади
12:21
ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш: "Челси" – "Вулверхэмптон" ва "Лестер" – "Манчестер Юнайтед" таркиблар!
19:02