ЎФА мутасаддиларининг Нидерландия сафари якунига етди
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг “Футболни ривожлантириш департаменти” директори Джалимов Онгарбай ҳамда департамент бош мутахассиси Отабек Кенжаевлар Нидерландияда хизмат сафарида бўлиб тургани ҳақида хабар бериб ўтилганди. Улар мамлакат футбол федерациясига ташриф буюриб, мутахассислар билан учрашувлар ўтказишди.
 
Ташрифнинг сўнгги кунида “De Toekomst” футбол академиясининг моддий-техник баъзаси, инфратузилмаси, футболчиларни ўқув машғулотлари, таълим тизими билан танишиб чиқилди. 
 
Шундан сўнг, “Johan Cruijff Arena”га ташриф буюриб, аренада яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Мазкур аренанинг “SKY BOX” бўлимида “Ajax” футбол клуби мутасаддилари билан учрашув ўтказилиб, учрашув давомида “Ajax” футбол клуби тарбияланувчиларининг босқичма-босқич тайёрлаш дастури ўрганилди.
 
Ташрифнинг учинчи кунидаги учрашувлар якунига етгач, Нидерландия Қироллигининг 2-дивизион чемпионатидан ўрин олган  “Almere” – “Telstar” (2:0) учрашуви кузатилди. Шу билан, Нидерландия футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари ўртасидаги халқаро тажриба алмашинув ташрифи ўз якунига етди.
 
Қайд этиш жоизки, сафар давомида бир қатор норматив-меъёрий ҳужжатлар, Нидерландия футбол федерацияси, маҳаллий ҳокимият, хусусий футбол клубларининг фаолиятига доир  ҳамда “Ajax” футбол клубининг футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш дастурлари билан яқиндан танишилди. 
Ўқилган: 1687
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон термаси уч поғона юқорилади ва Осиёда 10-ўринга кўтарилди
14:22
Баҳодир Аҳмедов: Тожикистон билан учрашувда ҳам ғалаба қозонишга уринамиз
08:17
Умид Аҳмаджонов ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ва футбол академиялари директорлари иштирокида йиғилиш ўтказди
13:16