Осиё Чемпионлар лигаси, 4-тур. Бугун "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўйнайди

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 4-тур учрашувларига бугун старт берилади. Душанба кунига тўртта ўйин белгиланган. Уларнинг иккитасида Ўзбекистон вакиллари тўп суришади.

Жумладан, "В" гуруҳида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубини қабул қилади. Эсингизда бор, биринчи ўйинда араблар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бугун қандай бўлади, бунисини вақт кўрсатади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18.00 да бошланади.

"Пахтакор" ҳам "D" гуруҳининг ўйинларига киришади ва Қатарда "Ас-Садд"га қарши тўп суради. Тошкентдаги учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Бугунчи?

Бу ўйин соат 21.00да старт олади. Ўзбекистондан бир гуруҳ ишқибозлар Доҳа шаҳрига учиб кетишган.

Мазкур ўйинларда клубларимизга омад тилаб қоламиз.

Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:

осиё чемпионлар лигаси тақвим

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Анонс Локомотив Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Обамеянгнинг голи "Арсенал"га сафарда ғалаба келтирди
20:35
ЕЧЛ. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди!
22:21
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
18:43