Бундеслига. «Бавария» ўзида «Вольфсбург»га олтита гол урди, «Боруссия»да ҳам ғалаба

Германия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

«Бавария» ўз майдонида «Вольфсбург»ни қабул қилди. «Альянц Арена»да кечган баҳсда мюнхенликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.


Майдон эгалари сафида Роберт Левандовски дубль қайд этган бўлса, Серж Гнабри, Хамес Родригес, Томас Мюллер ва Йозуа Киммихдар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол этишди.


«Боруссия» эса Дортмунтда «Штутгарт»ни меҳмон қилди. Муросасиз ўтган ўйинда мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритишди.


61-дақиқада Марко Ройс пенальтини аниқ бажариб «арилар»ни олдинга олиб чиққан бўлса, 71-дақиқада меҳмонлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Бироқ орадан кўп ўтмай дортмундликлар яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди.


84-дақиқада Пако Алкасер ҳисобни 261 кўринишига келтириб қўйган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Кристиан Пулишич жамоасининг учинчи голини урди.


Параллел кечган баҳсда «РБ Лейпциг» ўзида «Аугсбург»ни қабул қилди ва нурсиз дуранг қайжд этди.


Шу тариқа, «Бавария» ва «Боруссия» жамоалари очколарини 57тага етказиб олишди. Мюнхенликлар тўплар нисбати бўйича дортмундликларни ортда қолдириб етакчи бўлиб олишди. Лейпциг клуби эса 46 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Бундеслига, 25-тур

Бавария – Вольфсбург 6:0 (2:0, 4:0)


Голлар: 1:0 – 34 Гнабри, 2:0 – 37 Левандовски, 3:0 – 52 Хамес, 4:0 – 76 Мюллер, 5:0 – 82 Киммих, 6:0 – 85 Левандовски.


Бавария – Нойер, Боатенг, Хуммельс, Рафинья, Киммих, Алькантара, Мартинес (Горетцка, 54), Хамес (Саншеш, 74), Гнабри (Рибери, 55), Левандовски, Мюллер.


Вольфсбург – Кастельс, Кнохе, Виллиам, Брукс, Герхардт (Малли, 83), Арнольд (Реджбечай, 68), Гилавоги, Брекало, Руссийон, Вегорст, Мехмеди (Штеффен, 58).


Огоҳлантиришлар: Реджбечай (86).

 

 

РБ Лейпциг – Аугсбург 0:0 (0:0, 0:0)

РБ Лейпциг – Гулачи, Клостерманн, Конате, Орбан, Хальстенберг, Адамс (Брума, 73), Забитцер, Кампль, Лаймер (Огюстен, 81), Матеус Кунья (Форсберг, 58), Вернер.


Аугсбург – Кобель, Тайгль, Данзо, Макс, Шмид, Грегорич, Хедира, Байер, Ку Чжа Чхоль, Йенсен (Янкер, 83), Кордова (Рихтер, 59).


Огоҳлантиришлар: Конате (17), Данзо (35).

 

 

Боруссия Д – Штутгарт 3:1 (0:0, 3:1)

Голлар: 1:0 – 62, пенальти Ройс, 1:1 – 71 Кемпф, 2:1 – 84 Пако Алькасер, 3:1 – 90+2 Пулишич.

Боруссия Д – Бюрки, Хакими, Диалло, Аканджи, Геррейру (Пулишич, 79), Витцель, Гетце, Вольф (Загаду, 88), Санчо, Ройс, Пако Алькасер (Дилэйни, 90).

Штутгарт – Цилер, Кабак, Кемпф, Инсуа (Гомес, 88), Павар, Кастро, Аскасибар, Цубер (Донис, 70), Эссвайн, Бек, Гонсалес (Гентнер, 74).

Огоҳлантиришлар: Цубер (57), Инсуа (68), Ройс (69), Вольф (70), Витцель (86), Аскасибар (90).

Бавария Боруссия Д Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бундеслигага йўл олган иккинчи жамоа номи маълум
12:48
Левандовски ва Коман “Бавария” машғулотида муштлашиб кетишди
19:41
“Бавария” клуби “Байер” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди
17:53