Тошкент шаҳар академиясида “English For Football” ўқув-дастури бўйича семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, академия битирувчиларининг келажакда етук футболчи бўлиб етишишларини таъминлаш, миллий ва ёшлар терма жамоалари учун муносиб номзодлар тайёрлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиясида “English For Football” ўқув-дастури бўйича семинар ўтказилди. Семинарни академия директори Искандар Анаркулов очиб берди. Шундан сўнг инглиз тили бўйича мутахассис Музаффар Саъдуллаев “English For Football” ўқув-дастури тақдимотини ўтказди.

Тақдимот давомида инглиз тили бўлажак футболчилар учун хорижий мамлакатларда малака ошириш ва тажриба алмашиш учун мулоқот ўрнатиш, матбуот анжуманларида қатнашиш, хориж ОАВ ходимларига интервью бериш жараёнларида қай даражада муҳим эканлиги тушунтирилди. Куннинг иккинчи қисмида семинар иштирокчиларга махсус видеолавҳа намойиш этилди.

Семинар сўнггида академия тарбияланувчиларига “English For Football” китоби тақдим қилинди.

Болалар футболи Халқаро мусобақалар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фарғонада ўсмирлар ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда
12:13
Ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 5-тур ўйинлари якунига етди
11:16
“Чарм тўп-2019”. Финал иштирокчилари маълум
17:13