"Хетафе" йирик ҳисобда "Севилья" жамоасини енгди ва 4-поғонага чиқиб олди

Испания чемпионатининг 33-тур доирасида "Хетафе" ўз майдонида "Севилья" жамоасини қабул қилди. Ўйинда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувда "Хетафе" ҳужумчиси Хайме Мата пенальтини 35-дақиқада аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда "Севилья" камчилик бўлиб қолди. Ҳимоячи Серхио Эскудеро майдондан четлатилди. Орадан бир дақиқа ўтиб Хорхе Молина меҳмонларни жазолаб 2-голни пенальтидан урди. Иккинчи бўлим бошида эса Молина дубль қайд этиб охирги ҳисобни таъминлаб берди. 74-дақиқада "Хетафе" ҳимоячиси Даконам Дьене ҳам майдондан четлатилди.

"Хетафе" 54 очко билан мусобақада 4-ўринда кетмоқда, "Севилья" эса мағлубият туфайли 5-поғонага тушиб кетди.

Испания чемпионати 33-тур

"Хетафе""Севилья" 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 35, пенальти Мата, 2:0 – 45, пенальти Молина, 3:0 – 53 Молина.

"Хетафе" – Сория, Даконам, Микел, Бруно Гонсалес, Кабрера, Арамбарри, Максимович, Сибасаки (Портильо, 61), Молина (Фламини, 77), Дуро, Мата (Анхель, 85).

"Севилья" – Вацлик, Меркадо, Эскудеро, Гомес, Кьер, Навас, Банега (Промес, 46), Амаду (Меса, 67), Васкес, Бен-Йеддер, Мунир (Рог, 69).

Огоҳлантиришлар: Амаду (23), Банега (30), Меркадо (32), Эскудеро (33), Васкес (33), Мата (38), Бруно Гонсалес (50), Кабрера (51).

Четлатиш: Эскудеро (45), Даконам (74).

Испания чемпионати Севилья Хетафе
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Месси “Барселона” билан шартномани узайтиришни истамаяпти
21:48
Расман! Облак “Атлетико” билан амалдаги шартномасини узайтирди
17:48
Адурис Ла Лигада Мессининг рекордини такрорлади
14:04