“Интер” клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти “Рома”га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Натижа адолатли, икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Ҳимояни ушлаган ҳолда ҳужумда яхши ҳаракат қилиш имконияти бўлмади.
Бизнинг қанот ҳимоячиларимиз жуда кенг сархадда ҳаракат қилишди ва бу ҳимоядаги ўйинни қийинлаштирди. “Рома” гол ургандан сўнг ҳимоя ва ўрта чизиқда бўш худудлар қолдирмай, чуқур ҳимояланишга ўтди. Улар бизга тўпни топширган ҳолда қарши ҳужумларда ўйнашди.
Иккинчи бўлимда тартибли ва сабрли ўйин кўрсатдик. Катта куч билан олдинга ўтиш ва ортда бўш худуд қолдириш – бу таваккал, аммо биз аста-секин ўз мақсадимизга эришдик”, - дейди Спаллетти.
Спаллетти: “Рома” билан дуранг адолатли натижа бўлди