
Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур учрашувлари давом этади. Бугун мазкур турнинг сўнгги иккита ўйини бўлиб ўтади.
Дастлаб “Навбаҳор” ва “Сурхон” жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади. Мазкур ўйин Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.
Бу клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 24 марта рўбару келишган. Ушбу ўйинларнинг 17 тасида “лочинлар”нинг қўли баланд келган бўлса (битта ўйинда “Навбаҳор”га техник ғалаба ёзилган), 5та учрашувда термизликлар ғалаба қозонишган, 2та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 70-20, “Навбаҳор” фойдасига.
Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 53 очкони, “Сурхон” эса 17 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997 йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 24та баҳснинг 11 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган.
Иккинчи ўйин Жиззахда бўлиб ўтади. Унда “Сўғдиёна” жамоаси ўз уйида “Металлург”ни қабул қилади.
“Сўғдиёна” ҳамда “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 34 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 13 та, “Металлург” ҳисобида ҳам 14 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар томонида: 49:48 . “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 48 очкони қўлга киритган бўлса , “Металлург” ҳам 48 очкони қўлга қиритган.
Соса Соlа Суперлига, 5-тур
“Навбаҳор” – “Сурхон”
21 апрель, 17:15, Фарғона
“Сўғдиёна” – “Металлург”
21 апрель, 19:20, Жиззах