"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1

Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "АГМК" – "Бунёдкор" учрашуви бошланди. Эътиборингизга учрашувнинг асосий дақиқаларидаги вазиятларни матн тарзида ҳавола этамиз.

Соса Соlа Суперлига, 5-тур
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
АГМК: Акбар Тўраев, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов, Шерзод Файзиев,  Акмал Шорахмедов, Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Миржамол Қосимов, Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳасанов, Зафар Полвонов.
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов.

Фото манбаси: https://t.me/bunyodkor_club

*****

1'. Ўйин бошланди

5'. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда. "Бунёдкор" фаоллик кўрсатмоқда

10'. Миржаҳон Мираҳмадовнинг чиройли зарбаси дарвоза устунига тегди, голлик вазият эди самарасиз якунланди

15'. Санъат Шихов тўпни Қосимов билан ўйнади, лекин шериклари буни тушунишмади

20'. Ёмғир барибир ўйинга таъсир кўрсатмай қолмайди, буни нарса сезилиб турибди

25'. Ўйин марказда кечмоқда. АГМК секин аста ўз услубини намойиш этмоқда

29'. "Бунёдкор" бурчак тўпини амалга оширди. Голлик вазият юзага келди амма дарвозани ишғол қилиш имкониятини топа олишмади. Мираҳмадов анча фаол ўйнаяпти

36'. Меҳмонлар устунликни ўз қўллари олдидар

39'. ГОЛЛЛ!!! Лутфулла Тўраев ҳисобни очди. "Бунёдкор" олдинга чиқиб олди

42'. Қоида бузилди. Миржаҳон Мираҳмадовга сариқ карточка кўрсатиди.

45'. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

Биринчи бўлим тугади

46'. Иккинчи бўлим бошланди

49'. Эслатиб ўтамиз, Зоҳир Пиримов ўрнида Камрон Саидазимов ҳаракат қилмоқда

51'. Бугун энг ўйнаётганлар орасида сўзсиз Мираҳмадовни кўрсатиш мумкин. Унинг навбатдаги зарбаси дарвоза тўсинига тегди

58'. Ўйин сурати тушиб кетди, афтидан томонлар шу ҳисобга розидек ҳаракат қилишмоқда

66'. Футболчи алмашмоқда. Жасур Жалолиддинов ўрнига Абдулла Абдуллаев туширилди

74'. Сўнгги дақиқаларда АГМК ҳужумларни тиндирмаяпти, аммо майдондаги сув-ёмғир футболчи ўйлаган ғояни амалга оширишга ҳалақит беряпти

80'. Қосимов яна бир ўзгаришни амалга оширди. Зафар Полвонов ўрнига Жасур Ҳакимов туширилди

83'. "Бунёдкор" таркибида ҳам ўзгариш. Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Улуғбек Абдуллаев туширилди

85'. АГМК футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишяпти. Бу орада Бобур Йўлдошевга сариқ карточка кўрсатилди

88'. Муроджон Зуҳуров дарвозаси олдида хавфли вазиятлар кўпайиб қолди. Лекин дарвозабон қайтаришнинг уддасидан чиқмоқда

90'. Ўйин тугаш арафасида

Учрашув ниҳоясига етди. "Бунёдкор" ғалаба қозонди

АГМК Бунёдкор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Динамо" - "Андижон". Ўзаро учрашувлар тарихидан
14:35
Наманганда кечган водий дербисида муроса йўли танланди
20:48
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05