“Манчестер Сити” 19 ёшли футболчи учун 120 млн евродан воз кечишга тайёр

“Манчестер Сити” клуби “Бенфика”нинг 19 ёшли ҳужумчиси Жоау Фелишга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда TVI нашри.

Манбада таъкидланишича, инглиз клуби футболчининг шартномасида кўрсатилган 120 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр.

Аввалроқ футболчига “Ювентус” клубидан ҳам қизиқиш борлиги айтилганди, туринликлар “Бенфика”га 75 млн евро таклиф қилишган, бироқ бу миқдор португал клубини қониқтирмаганди.

Ушбу мавсум Фелиш жамоасининг 38 ўйинида иштирок этиб, 16 гол ва 9та голли пасга муаллиф бўлди.

Ўқилган: 1799
Бенфика Жоау Феликс Манчестер Сити Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Аякс” клуби “Севилья” футболчиси учун 20 млн евро сарфлайди
20:42
"Манчестер Юнайтед" клуби "Спортинг" футболчисини сотиб олишга яқин
17:11
Матичга тўртта клубдан қизиқиш бор
18:11