Англия чемпионати, 35-тур анонси. Марказий ўйин — "Манчестер Сити" – "Тоттенхэм"

Бугун Англия Премьер-лигасининг 35-тур учрашувларига старт берилади. Доимгидек, футбол мухлислари бир-биридан қизиқарли бўлган ўйинларга гувоҳ бўлишади.

Эътиборлиси шундаки, турни Тошкент вақти билан соат 16.30 да "Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" ўйини очиб беради. Бу баҳсни ҳамма кузатиши турган гап. Шу жумладан "Ливерпуль" футболчилар-ю мураббийлари ҳам. Сабаби, ўзингизга маълум - "Сити"нинг озгина хатоси чемпионликдан маҳрум қилиши мумкин.

Бу турда "Манчестер Юнайтед" жамоаси сафарда "Эвертон" билан ўйнади. "Арсенал" эса, ўзида "Кристал Пэлас"ни кутиб олади. Келаси йили ЕЧЛга илиниш учун ҳаракат қилаётган мазкур икки топ-клуб фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпти.

"Ливерпуль"ни Уэльсда ўзига хос ўйин кутмоқда. "Кардифф" футболчилари нима қилиб бўлса ҳам "қизиллар"дан очко тортиб олишга уринишади. Клопп эса бу нарсани яхши тушунади.

Ниҳоят, турни "Челси" – "Бёрнли" баҳси якунлаб беради.  

Ушбу тур анонси билан танишинг:

Англия чемпионати, 35-тур

20.04.2019  16:30     Манчестер Сити – Тоттенхэм
20.04.2019  19:00     Борнмут – Фулхэм
20.04.2019  19:00     Хаддерсфилд – Уотфорд
20.04.2019  19:00     Вест Хэм– Лестер Сити
20.04.2019  19:00     Вулверхэмптон – Брайтон
20.04.2019  21:30     Ньюкасл Юнайтед – Саутгемптон
21.04.2019  17:30     Эвертон – Манчестер Юнайтед
21.04.2019  20:00     Арсенал – Кристал Пэлас
21.04.2019  20:00     Кардифф Сити – Ливерпуль
23.04.2019  00:00     Челси – Бёрнли

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz сайтининг расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Англия чемпионати Анонс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси Туркия ёки Италияда тўп суриши мумкин
16:38
"Ньюкасл" клуби Бельгия терма жамоаси устозига қизиқиб қолди
13:16
"Ливерпуль"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди
13:16