"Арсенал" ва "Милан" Карраско учун курашади

Хитойнинг "Дальян Ифан" клуби ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраско ёзда Европага қайтмоқчи.

Mundo Deportivo нашри хабар беришича, бельгиялик 25 ёшли хавбек Хитойдаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва ёзги трансфер мавсуми вақтида Европага қайтишни режалаштирмоқда. Футболчи учун айни вақтда "Арсенал" ва "Милан" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Карраско 2018 йилнинг февралида "Атлетико"дан "Дальян Ифан" клуби сафига бориб қўшилган эди. Жорий мавсумда футболчи клуб сафида 5та учрашувда майдонга тушди ва 3та гол урган ва 1та голли узатмани амалга оширган.

Арсенал Милан Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! “Ювентус” 21 ёшли туркиялик футболчини сотиб олди
11:44
“Реал” сенегаллик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
14:44
“ПСЖ” ва “Атлетико” бир ҳужумчи учун курашади
19:06