
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал "Ман Сити" - "Тоттенхэм" жамоаларининг жавоб ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Бу шунчаки ажойиб бўлди. Мен ҳақиқатдан ҳам "Сити"га ачиндим. Биламан, баъзилар қўшимча дақиқаларда киритилган гол тоза киритилди ва VAR бўлмаганида ҳисобга олинган бўлар эди дейишмоқда, бироқ у ерда офсайд бор эди. Ҳар қандай вазиятда ҳам бу ҳакамлар учун ноодатий ҳолат бўлди.
"Тоттенхэм" клубига тан бераман. Мавсум бошида мен бошқаларга қараганда улар учун ёз қийин бўлди деган эдим. Бу уларнинг футболчи сотиб олмагани билан боғлиқ эмас, балки уларда дам олишга атиги икки ҳафта вақти бўлди. "Сити"га сафарда 3 та гол уриш – албатта зўр, улар ярим финалга чиқиш учун ҳақли. Буларнинг барчаси чемпионатга таъсир қиладими йўқми билмайман. Кўрамиз", - дейди Клопп.