"Қўқон-1912" сўнгги дақиқадаги гол эвазига "Қизилқум"ни таслим этди

Сoca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашуви ўз ниҳоясига етди. 

Coca Cola Суперлига 5-тур
"Қизилқум" - "Қўқон-1912" 0:1 (0:0, 0:1)

Гол:
0:1 - 90 Холмухаммедов

"Қизилқум": 22. Артём Макосин, 4. Эркин Бойдуллаев, 14. Файзулла Қамбаров, 17, Салим Мустофоев, 18. Элдор Бойматов, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев (10. Алишер Саноев, 59), 30. Элжуга Григалашвили, 36. Хуршид Олимов (19. Миржалол Қосимов), 44. Мақсуд Каримов, 99. Смит Медина (7. Муродбек Бобожонов, 69).
"Қўқон-1912": 1. Исломжон Абдуллаев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Бехруз Саъдиллоев (16. Жасур Ҳасанов, 68), 19. Сухроб Бердиев, 20. Иқболжон Маликжонов (7. Жамшид Ҳасанов, 82), 22. Шахбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмухаммедов.

Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев (57), Қосимов (87), Григалашвили (89)

Фото манбаси: https://t.me/FCKOKAND

*****

1'. Ўйин бошланди

3'. Григалашвили анча фаол, умуман майдон эгалари тўпни ўзларида тутиб туришга интилишмоқда

5'. Бехруз Саъдиллоев хатога йўл қўйди, тўпни рақибига олдириб қўйди

8'. Хуршид Олимов бирга-бири чиқиши мумкин эди, дарвозабон тўпни тепиб юборди

12'. Ўйин шиддати анча пас

16'. "Қўқон-1912" дарвозабони Абдуллаев ажойиб сейв намойиш этди ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Мезбон бурчак зарбасини ижро этишди, аммо самарасиз

20'. Холмухаммедов тўпни Эркинов билан ўйнади, "Қўқон" ўз дарвозасидан бошламоқда

25'. Ўйин жуда суст. Меҳмонлар нимадир қилишга интилишмоқда. Ҳозирча ҳеч нарса чиқмаяпти

31'. Хуршид Олимовга нисбатан қоида бузилди. Ўйин марказга кўчди

36'. "Қўқон" футболчилари жарима зарбасини ишлашди ва амалга оширишди. Самарасиз. Бу орада Эркинов огоҳлантирилди

40'. Александр Мерзляков ён қанотдан тўпни ўйинга киритиб берди. Натижада жамоадошлари уни йўқотишмоқда

43'. Меҳмонлар таркибида Қувондиқ Рўзиев дарвоза томон юриш қилди, ҳимоячилар уни бартараф этишди

45'. "Қўқон" бурчак зарбасини ижро этди ва хавфли вазият яратганди, аммо Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди

Биринчи бўлим тугади

***

46'. Иккинчи бўлим бошланди

51'. Жамоалар бироз жонланишгандек

59'. "Қизилқум"да ўзгариш: Жўраев ўрнига Саноев тушди

61'. Мезбонларнинг узоқ давом этган ҳужуми Мединанинг ўта ноаниқ зарбаси билан якун топди

64'. Миржалол Қосимов ҳимоячини устлаик билан алдаб ўтди, бироқ уни жарима майдони ёнида йиқитишди

68'. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Саъдиллоев ўрнига Ҳасанов тушди

69'. Мезбонларда сўнгги ўзгариш: Медина Смит ўрнига Муродбек Бобожонов майдонга тушди

70'. Қўқонликларнинг қарши ҳужуми ўхшамади

72'. Меҳмонлар жарима зарбаси ишлаб олишди, бироқ Холмуҳаммедовнинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди

75'. Икки жамоа футболчилари тўпни уёқдан бу ёққа тепиб вақт ўтказишмоқда, темп деярли йўқ

79'. Бобожонов рақиб жарима майдонида жуда қулай имкониятга эга бўлганди, бироқ уни зарба беришига ҳимоячи йўл қўймади

82'. Меҳмонларда ўзгариш: Маликжонов ўрнига Жамшид Ҳасанов тушди

87'. Қосимов жарима майдони ичида симуляция ишлатгани учун сариқ карточка олди

89'. Григалашвили ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди

90'. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Холмуҳаммедов жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди

90'. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди

90+4'. Учрашув якунланди!

*****

Ўйинда киритилган голни томоша қилинг! Видео кўринмаса UFF.uz Media каналидан кўриб олинг.

Қизилқум Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига иккинчи давра учрашувлари тақвими
22:27
Андрей Фёдоров: Сўнгги дақиқалардаги пенальти жуда ачинарли бўлди
22:27
“Пахтакор” – “Навбаҳор”. Превью
06:07