Тошкентдаги илк хусусий футбол мактаби жамоаси мексикалик рақибларини мағлуб этди

Тошкентда илк ташкил этилган хусусий футбол мактабларидан бўлган JFL in Taschkent ва унинг Қўқондаги филиали JFL in Kokand'нинг 12 ёшлилар жамоаси Каталониядаги MIC-2019 мусобақасидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Мусобақадаги илк учрашув Мексиканинг "Канкун" жамоасига қарши кечди. Учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ кутилмаганда узоқдан йўлланган зарба эвазига мексикаликлар ҳисобни очишди. Аммо ҳамюртларимиз иродали ва чиройли ўйин эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, болалар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати сифатида танилган MIC-2019 мусобақасида "Барселона", "Реал", "Эспаньол" ва "Тоттенхэм" каби клублар бор. JFL in Taschkent жамоаси гуруҳда яна Испаниянинг "Расинг Сарриа" ва "Салле Жирона" жамоаларига қарши майдонга тушади.

JFL in Taschkent

Ўқилган: 2539
Болалар футболи Халқаро мусобақалар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020 кундалиги”: Бугун мусобақа старт олади
04:25
АГМК Олмалиқда "Сурхон"ни кичик ҳисобда енгди
19:15
Муҳсин Муҳаммадиев "Андижон"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
13:23