"Андижон" ўз майдонида "Насаф"га имкон қолдирмади

Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Андижон" – "Насаф" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишди, Фарход Бекмуродовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг жарима зарбаси белгиланди. Уни Илдар Маматказин ижро этди, зарбани дарвозабон бартараф этди, бироқ қайтган тўпни Шаҳзод Убайделлаев яқин маосфадан дарвозага жойлаб қўйди.

18-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди, Ҳумоюн Муртазоев қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Ойбек Қиличевнинг жаримадан берган зарбаси дарвоза тўсини орқали ўйинга қайтди. Илдар Маматказин боши билан тўпни Рўзимбой Аҳмедовга ташлаб берди. Рўзимбой яқин масофадан кучли зарба бериб хисобни оширди.

57-дақиқада қаршиликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Аҳмедов аниқ амалга ошириб дублини нишонлади.

Шу тариқа, “Андижон” мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди ва очколарини 5тага етказиб олди.

Соса Соla Суперлига, 5-тур

"Андижон" – "Насаф" 3:1 (2:1, 1:0)

18 апрель, 17:00, "Соғлом авлод"

Голлар: 1:0 – 1 Убайдуллаев, 1:1 – 18 Муртозаев, 2:1 – 40 Аҳмедов, 3:1 – 57, пенальти Аҳмедов.

"Андижон": Виталий Мирний, Бобиржон Аманов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуратов (Асрор Ғофуров, 60), Шаҳзод Убайдуллаев (Фарҳод Мираҳматов, 46), Абдуллоҳ Олимов, Дилшод Раҳматуллаев, Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов (Сардор Сулаймонов, 79), Аброр Хусинов, Бобиржон Акбаров.

"Насаф": Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев (Ҳусниддин Алиқулов, 63), Дилшод Саитов (Ойбек Бозоров, 52), Ҳумоюн Муртозаев, Шароф Муҳитдиов, Дониёр Нарзуллаев, Бобур Давлатов, Сардор Абдураимов (Ислом Рашидхонов, 77), Хуршидбек Мухторов, Умар Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Ғаниев 43, Эргашев 54, Мирний 88, Ғофуров 90+4.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов, Иброҳим Исмоилов.

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Андижон Насаф Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе: "Сурхон" агрессив ўйин кўрсатади
12:42
Сергей Лушчан: Мен тўғри тактика ва таркиб танлай олмадим
13:09
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05