Ўзбекистон Суперлигаси. Бугун 5-тур бошланади

Ўзбекистон миллий чемпионати - Coca Cola Суперлигасининг 5-тур учрашувларига бугун старт берилади. Футбол мухлислари ҳукмига пайшанба куни учта ўйин ҳавола этилади.

Жумладан, турни "Андижон" - "Насаф" ўйини очиб беради. Икки жамоага ҳам очко зарур. Шундай экан, Андижондаги минглаб мухлислар қаршисида ажойиб ўйинга гувоҳ бўламиз.

Соат 18.15 да Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида маҳаллий "Пахтакор" ҳамда Самарқанднинг "Динамо" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади. Жадвалда етакчилик қилаётган "шерлар" фақат ғалаба учун майдонга чиқишлари турган гап. Ўз навбатида "Динамо" ҳам осонликча очко улашмасликка ҳаракат қилади.

Соат 19.15 да Бухоро шаҳрида "Бухоро" - "Локомотив" учрашуви старт олади. Бу баҳс ҳам ўзига хос тарзда ўтиши кутилмоқда. Сабаби, вилоятимиз жамоалари ҳар доим ҳам пойтахтлик меҳмонларга қарши қаттиқ курашиб келишган.

Ушбу тур анонси билан танишинг:

чемпионат узбекистан

Фото манбаси: https://twitter.com/LokomotivUzb

Ўқилган: 1398
Анонс Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" Термизда "Сурхон" билан дуранг ўйнади. Шарҳ, онлайн ва статистика
18:16
“Пахтакор”нинг 2020 йил Суперлига учун рўйхати билан танишинг
12:41
Голларга бой ўйинда ёшларимиз мағлуб бўлишди
07:30