Пеп Гвардиола: Бу шафқатсизлик. Биз байрамни бошлаб юборгандик ...

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га (4:3) қарши кечган ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу ҳолат шафқатсизликдир. Нима бўлса бўлди энди. Бунга кўникиш лозим. Бошидаги 20 дақиқада биз 3:2 ҳисобида олдинда эдик, иккинчи бўлимда бўлса вазиятлар яратиб керакли голни ура олдик.

Айсуски, ниҳоямиз ёмон бўлди. "Тоттенхэм"ни ярим финал билан табриклайман.

VAR тизимини қўллаб-қувватлайман, аммо Фернандо Льоренте ўша вазиятда қўли билан ўйнаганди. Балки, рефери учун бу "қўл" эмасдир.

Гарчи пенальтини ура олмаган бўлсакда, футболчиларим билан фахрланаман", - дейди Гвардиола.

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Ўқилган: 2908
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ман Сити" – "Реал" ўйини сўроқ остида. Британияда Испаниядан келганлар учун 14 кунлик карантин жорий этилди
18:02
"Барселона" – "Ливерпуль" 3:0. Мессининг биринчи голини томоша қилинг!
05:36
Симеоне “Ювентус”га қарши қайдномани эълон қилди
07:39