Сон Ҳин Мин ЕЧЛда Шацкихнинг рекордини янгилади

“Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Сон Ҳин Мин ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳси доирасида “Манчестер Сити”га қарши кечаётган ўйинда дубль қайд этди (2:3, биринчи бўлим).

Кореялик футболчи уч дақиқа ичида иккита гол ура олди. Шу тариқа, Соннинг ЕЧЛдаги голлари сони 12та етди.

У ҳамюртимиз Максим Шацких томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Ўзбекистонлик футболчи бу вақтга қадар 11та гол билан ЕЧЛ тарихидаги энг яхши осиёлик тўпурар эди.

Ўқилган: 1581
Европа Чемпионлар лигаси Максим Шацких Рекордлар Сон Хин Мин

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар “Боруссия”га қарши ўйинда майдонга тушадими?
18:32
Тебас "Ман Сити"нинг еврокубокларда иштирок этиши ҳақида: CAS арбитраж стандартларига жавоб бермайди
04:14
Симеоне мағлубият ҳақида: Мағлубият учун маъсулиятни ўз бўйнимга оламан
01:01