Карло Анчелотти: "Аякс" чемпионлар лигасини ютади, деб ҳисобламайман

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Аякс"нинг чемпионлар лигасидаги юриши ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Аякс" жуда ҳам яхши футбол кўрсатмоқда, лекин ҳеч ким уларнинг ярим финалга чиқишини кутмаган эди.

Уларнинг Чемпионлар лигасида ғолиб бўлади деб ўйламайман, лекин мен адашаётган бўлишим ҳам мумкин. "Аякс" фаол футбол кўрсатмоқда ва ҳар бир футболчига алоҳида ҳимоячи қўйиб ҳимояланади. Улар комбинацион футбол намойиш қилиши билан яхши", - дейди Анчелотти.

ЕЧЛ 1/4 финал босқичида "Аякс" клуби "Ювентус"ни ортда қолдиришга эришди.

Ўқилган: 1290
Аякс Европа Чемпионлар лигаси Карло Анчелотти Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Арсенал" етакчиси жароҳат олди
13:40
Варан ва Марсело "Реал" сафида юбилей учрашувларини ўтказди
04:34
Жиру Франция термасида Трезегенинг кўрсаткичини такрорлади
12:44