“Ювентус” президенти: “Аякс” олдида шляпамни ечаман!

“Ювентус” клуби президенти Андреа Аньелли “Аякс”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аякс” кейинги босқчига чиқишга муносиб эди. Биз 5-6 йилдан буён ЕЧЛ чорак финалига қадар етиб келаётган ва йил сайин ўсиб боришни истаган эдик.

“Аякс” – маълум муддат ичида ўсиб борадиган клубдир, навбатдаги муддат бундай бир неча йил олдин бошланганди. Улар бунга лойиқ эдилар.

ЕЧЛ шундай турнирки, ундаги ярим соат сени совринга етаклаши ёки мусобақадан улоқтириб юбориш мумкин.

Кетма-кет саккизинчи скудеттони қўлга киритишга яқинмиз. “Ювентус” УЕФА рейтингида 43-ўринда эди, ҳозир биз бешинчимиз.

“Аякс” клуби “Бавария”га муаммо туғдирди, “Реал” ва “Юве”ни мусобақадан чиқариб юборди. Биз уларнинг олдидан шляпамизни ечимиш зарур.

Мухлис сиафтида менга алам қилмоқда, аммо баъзидан рақиб бутун мавсум давомида ажойиб ҳаракат қилаётганини тан олиш керак.

“Аякс” менга бир неча йил олдин ЕЧЛ ярим финалида ўйнаган “Монако”ни эслатиб юборди. Бу “Аякс”нинг табиати, кўрамиз, яқин йиллар ичида нима бўларкин, бу ўйинчилар жамоада қолармикан, ёки қаергадир кетармикан...

“Аякс” фаворит эмас эди, аммо ҳозир улар мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлар”, – дейди Аньелли.

Ўқилган: 1982
Андреа Аньелли Аякс Европа Чемпионлар лигаси Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" – "Порту": Таркиблар!
22:53
Диего Симеоне: Бу “Ливерпуль” тарихда қолади
20:13
“Аякс” ЕЧЛда “Бавария” ва “Реал”нинг рекордини такрорлади
15:37