Оле-Гуннар Сульшер: Ҳозир "Барса"нинг даражаси "МЮ"дан баланд. Биз улардек ўйнашимиз керак

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Барселона"га қарши кечган ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Айтишим керакки, Лое Месси топ-даражада ўйнамоқда ва бугун шубҳасиз асосий вазифани бажариб берди. 2:0 ҳисобидаёқ ўйин тугаганди.

У Криштиану Роналду билан бошқа савиядаги футболчилар ҳисобланади ва буни ҳамма яхши билади. Месси ўз даражасини кўрсатиб қўйди.

Энди биз ҳам "Барселона" сингари ўйнашимиз лозим. Олдимизда кўп ишлар турибди, уларни уддалаш қўлимиздан келади.

Агар ҳақиқий "МЮ" савиясига чиқишни истасак "Барса"дек ўйнашимиз ва уларга рақобатчи бўлишимиз лозим. Ҳозир улар биздан баланд.

Биз келаси йили ҳам ЕЧЛда ўйнашни хоҳлаймиз, олдимизда ажабтовур ҳафта турибди", - дейди Сульшер.

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Ўқилган: 1204
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" – "Порту": Таркиблар!
22:53
Диего Симеоне: Бу “Ливерпуль” тарихда қолади
20:13
Руд Гуллит: Гвардиола ЕЧЛни юта олмайди, чунки унда Месси йўқ
07:57