Эрнесто Вальверде: Месси ҳар доим ўзини кўрсатиши билардик

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Манчестер Юнайтед"га (3:0) қарши кечган ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувидан сўнг ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз бошиданоқ ўйинимизни кучайтиришимиз лозим эди. Аммо, вазиятдан чиқиб кета олдик ва тезда ўзимизга келдик.

Мессининг керак пайтларда ўзини кўрсатишини ҳар доим билганмиз. У нафақат гол уриб ёрдам беради, балки жамоани руҳлантириб ҳам туради.

"Барселона" доим диққат марказда бўлиб келган ва буни тўғри тушинамиз. Танқидлар ҳам етарли, лекин биз ҳам инсонмиз.

"Ливерпуль" ёки "Порту" дейсизми? Бу Чемпионлар лигаси, ҳеч ким ўзига кейинги босқични кафолатланмаган. "Лиаерпуль" яхши бошлади, қани кўрамиз қандай якунланар экан", - дейди Вальверде.

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Ўқилган: 1129
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Эрнесто Вальверде

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар “Боруссия”га қарши ўйинда майдонга тушадими?
18:32
ЕЧЛ финалига ҳакамлар тайинланди
19:07
"Бавария" – "Олимпиакос" ва "Локомотив" – "Ювентус": Таркиблар!
21:56