ОФКнинг мураббийлик таълимини ривожлантириш бўйича 8-йиғилиши ниҳоясига етди

Кеча 15 апрель куни Осиё футбол конфедерацияси штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида мураббийлик таълими бўйича мутахасисслар гуруҳи йиғилиши бошлангани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Йиғилишни ОФК Техник директори Энди Роксбург олиб борди.

Мазкур йиғилишда қатнашган Осиёнинг 15та мамлакатидан ташриф буюрган мураббийлик таълими бўйича мутахассислар ОФКнинг 3-конференцияси олдидан муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашишди. Улар қаторида ЎФА Мураббийлик таълими департаменти директори Шавкат Имамов ҳам йиғилишда иштирок этди.

Йиғилиш давомида ОФКга аъзо яна 6та мамлакатни, шу жумладан, Япония (Pro дипломи бўйича) ва Филиппинни ("А" лицензияси бўйича) Мураббийлик таълими бўйича Конвенцияга қўшиш маъқулланди. Шунингдек, яна 25та мамлакатдан Конвенцияга қўшилиш бўйича топширилган аризалар мутахассислар томонидан кўриб чиқилди. Шу билан ОФКнинг мураббийлик таълимини ривожлантириш бўйича 8-йиғилиши ниҳоясига етди.
 
Бугун 16 апрель куни ОФКнинг мураббийлик таълими бўйича конференцияси иш бошлайди. Мазкур конференцияда Ўзбекистондан Шавкат Имамов билан биргаликда ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ҳам қатнашади. Конференция давомида Осиёда мураббийлик таълимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, Мураббийлик таълими бўйича ОФК Конвенциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
 
ОФК конференцияси 18 апрель кунига қадар давом этади.

Ўқилган: 535
ОФК фаолиятига доир Семинарлар ва ўқув курслари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун “CAFA U-16 championship-2019” мусобақаси старт олади
10:40
"Пахтакор" стадионида ўтказилган тарихий беллашувлар: чемпионлик ўйинлари, Еврокубоклар ва бошқалар
10:30
Достон Ҳамдамов: Аста-секин яхши ҳолатга кириб боряпмиз
06:07