Мўъжиза бўлмади. "Барселона" ўзида "Манчестер Юнайтед"ни тор-мор келтирди. Шарҳ, статистика ва видео

Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Барселона" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Камп Ноу"да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг тотал устунлигида бошланди, каталонлар 16-дақиқага келиб ҳисобни очишди. Эшли Янгнинг қанотдаги хатосидан сўнг Лионель Месси тўпни эгаллаб олди ва марказ томон юриб дарвозани аниқ нишонга олди.

Орадан кўп ўтмай мезбонлар иккинчи голни уришди, яна ҳимоядаги палапартишликдан сўнг Месси тўпни қабул қилиб олди ва ўша нуқтадан дарвоза томон кучсиз зарба йўллади, мазкур зарбани кутилмаганда Давид Де Хеа ушлаб қола олмади.

Танаффусга қадар манкунианларда бир-иккита вазиятлар бўлди, бироқ майдон эгалари дарвозаси даҳлсиз қолди. 61-дақиқада ҳисоб йирик кўринишга келди. Хорди Альбанинг узатмасидан сўнг Филиппе Коутиньо яна узоқ масофадан Де Хеани доғда қолдирди.

Қолган дақиқаларда мезбонлар ҳимояни мустахкам ушлашди ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади.

Шу тариқа, “Барселона” мусобақанинг ярим финалига йўл олди ва у ерда "Ливерпуль" - "Порту" жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Европа Чемпионлар лигаси
Чорак финал, жавоб баҳси
Барселона Испания – Манчестер Юнайтед Англия 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 16 Месси, 2:0 – 20 Месси, 3:0 – 61 Коутиньо.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 71), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 75), Коутиньо (Дембеле, 81), Месси, Суарес.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Янг, Джонс, Линделеф, Лингард (Санчес, 80), Фред, Погба, Мактомини, Марсьяль (Диогу Далот, 65), Рэшфорд (Лукаку, 73).
Огоҳлантириш: Суарес (77).
Дастлабки ўйин – 1:0.

***

"Барселона" – "Манчестер Юнайтед" статистикаси:

Барселона Манчестер Юнайтед статистика

***

Де Хеанинг қўпол хатосидан кейин юзага келган голни томоша қилинг:

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номи маълум
15:51
"Ювентус" етакчиси "Аякс"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
14:31
Кейлор Навас: Умид қиламанки, мени Мадридда илиқ кутиб олишади
05:36